АҚШ Афғонистонга бомбардимончи самолётларини жўнатди – ОАВ
Хабар қилинишича, бомбардимончи самолётлар Қандаҳор, Ҳирот, Лашкаргоҳ ҳамда Ҳилманддаги нишонларга зарба берган.

АҚШ «Толибон» жангариларига қарши курашиш учун Афғонистонга B-52 Stratofortress бомбардимончи самолётларини жўнатди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб The Times газетаси хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, бомбардимончи самолётлар Афғонистонга АҚШнинг Қатардаги ал-Удайд авиабазасидан йўл олган. Самолётлар сони маълум қилинмаяпти.
Хабар қилинишича, бомбардимончи самолётлар Қандаҳор, Ҳирот, Лашкаргоҳ ҳамда Ҳилманддаги нишонларга зарба берган.
АҚШ шунингдек, AC-130 Spectre самолётлари ва MQ-9 Reaper жанговар дронларидан ҳам фойдаланган, деб ёзади The Times.
Аввалроқ Жузжон вилояти толиблар назоратига ўтгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

00:31
«Ғалаба асосан биз туфайли қўлга киритилган». Трамп 8 майни расман Ғалаба куни деб эълон қилди

21:22 / 07.05.2025
АҚШ мигрантларни Ливияга депортация қилишга тайёрланмоқда

21:05 / 07.05.2025
Россия Украина музокараларида жуда кўп нарсани талаб қилмоқда – Вэнс

18:47 / 07.05.2025