Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия самолёти Кобул аэропортидан атиги етти кишини олиб кета олди
Чехиядан Афғонистонга учиб келган иккита самолёт ҳам учиш-қўниш йўлагида оломон тўплангани боис Кобул аэропортига қўна олмаган.

Фото: Lino Mirgeler/picture alliance via Getty Images
Бундесвер самолёти Кобул аэропортидан атиги етти кишини олиб кетишга муваффақ бўлди, кўпроқ одамларни эвакуация қилишга аэропортдаги шароит имкон бермади, деб маълум қилди Германия ташқи ишлар вазирлиги вакили.
“Тунда Кобул рейсида етти киши эвакуация қилинганини тасдиқлаймиз. Аэропортдаги тартибсизлик ва назорат-ўтказиш пунктидаги тинимсиз отишмалар сабабли кўпроқ немис фуқаролари ҳамда эвакуация қилиниши лозим бўлган одамларни олиб кетиш имкони бўлмади”, - деди у.
Унинг сўзларига кўра, аэропортнинг фуқаровий қисмида бўлган одамларни ҳам самолётга чиқаришнинг иложи бўлмаган - “Аэропорт хавфсизлигини таъминлашга масъул ҳамкорлар бундай имкониятни тақдим этмаган”.
Шунингдек, Чехиядан Афғонистонга учиб келган иккита самолёт ҳам учиш-қўниш йўлагида оломон тўплангани боис Кобул аэропортига қўна олмагани хабар қилинган.
Мавзуга оид

18:21 / 18.05.2025
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»

10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди

14:19 / 01.05.2025
Урганч аэропорти Кореянинг Инчон аэропорти билан шерикликда бошқарилади

17:32 / 29.04.2025