Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобулдаги электр станциясини портлатишда гумонланиб уч киши қўлга олинди
21 октябр куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳри ва қатор вилоятлар электр станциясида содир бўлган портлаш сабабли электрсиз қолганди.

Фото: Reuters
Афғонистон пойтахти Кобулда электр станциясини портлатишда гумонланиб уч киши қўлга олинди. Бу ҳақда Bakhtar агентлиги хабар берди.
"Кобулнинг Мурод Бек туманидаги электр станциясини портлатишда гумонланган уч киши қўлга олинди. Уларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", - дея Афғонистон ИИВ матбуот котиби Саид Ҳустийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда агентлик.
21 октябр куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳри ва қатор вилоятлар электр станциясида содир бўлган портлаш сабабли электрсиз қолганди.
Афғонистон давлат энергетика корпорациясининг (DABS) баёнотига кўра, портлаш оқибатида электр узатиш линиялари ишдан чиққан.
Мавзуга оид

19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди

21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади

15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин

17:22 / 14.05.2025