Жаҳон | 09:12 / 14.11.2021
26625
2 дақиқада ўқилади

Мисрда чаёнлар ҳужуми: уч киши ҳалок бўлиб, юзлаб кишилар жабрланди

Мисрда кучли ёмғир туфайли шаҳар кўчаларига чаёнлар ёпирилишидан кейин уч киши ҳашорат чақишидан вафот этиб, юзлаб кишилар заҳарланди.

Фото: AFP/Getty Images

Мамлакат жанубида, Нил дарёси ёқасида жойлашган Асуан шаҳри ҳашоратлар ҳужумига учраган. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддисининг сўзларига кўра, сув тошқинидан кейин шаҳарда 450 нафардан ортиқ кишини чаён чаққан.

Жума куни Нил дарёси атрофидаги ҳудудларда кучли ёмғир ёғиб, жала ва дўл кузатилган, чаёнларни уларни доимий яшаш жойи - тоғ ва чўл ҳудудлардаги инларидан шаҳарлар томон йўналтирган. бундай об-ҳаво ушбу ҳудуд учун ноодатий ҳисобланади, натижада кўплаб чаёнлар ва илонлар кўчаларга оқиб келган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан хабар беришларича, тоғлар ва саҳро яқинида жойлашган қишлоқлардаги тиббий марказларга заҳарга қарши воситаларнинг қўшимча дозалари юборилган.

Аҳоли вакцинациясига жалб қилинган тиббиёт ходимларининг бир қисми чаён чақишидан жабрланган кишиларга ёрдам кўрсатиши учун чақириб олинган.

Аҳоли уйдан чиқмасликка чақирилмоқда ва дарахтзорлар ичига кирмаслик тавсия этилмоқда.

Миср - семиз думли чаёнлар (Androctonus crassicauda) ватани ҳисобланади, бу дунёдаги энг хавфли чаён туридир. Бундай чаён заҳри оғир заҳарланиш чақиради ва чаён чаққан одам бир соат ичида вафот этиши мумкин. Қора чаён чақиши айниқса болалар ва кексалар учун хавфли ҳисобланади.

Чаён чақиши симптомлари сирасига нафас олишда қийналиш, мушаклардаги спазмлар ва бош айланишини келтириш мумкин.

Заҳарга қарши воситалар симптомлар пайдо бўлишидан олдин профилактик чора сифатида қўлланади, аммо бундай дори аломатлар ёмонлашишидан кейин ҳам самарали бўлиши мумкин.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти