Кобулда иккита портлаш содир бўлди
Портлашлар натижасида бир неча киши ҳалок бўлган.

Фото: AP
Кобулда содир бўлган иккинчи портлаш натижасида етти киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Aamaj News агентлиги.
Дастлабки маълумотларга кўра, Деҳбори туманида йўловчи автобус портлатилган.
Бир неча соат аввал Афғонистон пойтахти ғарбидаги Дашти Барчи туманида микроавтобус портлатиб юборилган. Маълумот берилишича, тўрт киши ҳалок бўлган, икки киши жароҳатланган.
Ҳозирча, мамлакатдаги ҳеч бир гуруҳ ушбу ҳодисалар учун жавобгарликни зиммасига олмаган.
Мавзуга оид

20:56 / 11.05.2025
“Бунинг охири борми?” – кофрунликлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан хавотирда

21:01 / 01.05.2025
Германия шимолидаги портда портлаш содир бўлди

15:26 / 25.04.2025
Балашихада портлаш оқибатида бош штаб генерали ҳалок бўлди

13:48 / 23.04.2025