Афғонистонда аёллар иштирокидаги сериаллар намойиши тақиқланди
Янги қоидаларга кўра, барча телеканаллар кўрсатувлари шариат ва ахлоқ меъёрларини бузмаслигини, кўнгилочар ва ҳажвий дастурлар диний эътиқодни таҳқирламаслигини назорат қилиши лозим.

Фото: AP
«Толибон» ҳаракати Афғонистондаги телеканаллар учун янги қоидаларни жорий этди. Мамлакатда аёллар иштирокидаги сериаллар, шариат қоидаларига зид кино ва кўрсатувлар ҳамда аёллар ва эркаклар ярим яланғоч ҳолда бўлган клипларни намойиш этиш тақиқланди.
Янги қоидаларга кўра, барча телеканаллар кўрсатувлари шариат ва ахлоқ меъёрларини бузмаслигини, кўнгилочар ва ҳажвий дастурлар диний эътиқодни таҳқирламаслигини назорат қилиши лозим.
Журналист ва бошловчи аёллар кадрда рўмол ўраган ҳолда кўриниши даркор, деб ёзади Би-би-си.
Толиблар шунингдек, ғарбий қадриятларни тарғиб қиладиган ва Муҳаммад алайҳиссалом ва унинг саҳобалари тасвирланган фильм ва сериаллар намойишларини ҳам тақиқлади.
Мавзуга оид

21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади

15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин

17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди

17:47 / 12.05.2025