Франциялик балиқчилар Ла-Маншдаги портларни тўсиб қўймоқчи
Балиқчилар портлардан ташқари, Ла-Манш остидаги туннелни ҳам тўсишади.

Фото: REUTERS/Stephane Mahe
Француз балиқчилари Франциянинг Ла-Манш каналидаги учта портини Британия кемалари учун тўсиб қўйишмоқчи. Бунга Буюк Британия уларга ҳалигача ўз ҳудудий сувларида балиқчилик қилишга лицензия бермагани сабаб, деб хабар берди CNN.
Франция денгиз балиқчилиги миллий қўмитаси норозилик акциялари Сен-Мало, Кале ва Уистреам порт шаҳарларида ўтказилишини маълум қилди. Балиқчилар портлардан ташқари, Ла-Манш остидаги туннелни ҳам тўсишади.
«Бизга садақа керак эмас, биз ўз лицензияларимизни қайтармоқчимиз», — деди қўмита президенти Жерар Ромити.
27 октябрда Франция агар Лондон Ла-Манш сувларида балиқ тутишга тўсқинлик қилишда давом этадиган бўлса, Буюк Британияга нисбатан санкциялар киритиш билан таҳдид қилганди.
Лондон май ойида Франция балиқчи кемаларига Жерси оролига яқин келишни тақиқлаганди. Тарихий жиҳатдан унинг акваторияси Франция балиқчилариники ҳисобланади.
Мавзуга оид

01:01 / 17.04.2025
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда

15:06 / 16.04.2025
Британия Ҳуқуқшунослик университети Ўзбекистонда ўз кампусини ташкил этиши мумкин

11:30 / 16.04.2025
Париж 12 нафар жазоирлик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборяпти

17:49 / 15.04.2025