Хоразм вилояти ИИБ тизимида бир қанча тайинловлар амалга оширилди
Боғот, Янгибозор ва Янгиариқ туманида ИИБ бошлиғи ўзгарди.

Подполковник Ахмедов Эргашбек Эркинович Боғот тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Янгиариқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган.

Полковник Тажимуратов Илхам Рахимбаевич Янгибозор тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғи лавозимида ишлаган.

Подполковник Юлдашев Темур Азадович Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Хоразм вилояти ИИБ ЖҚБ бошлиғи лавозимида ишлаган.

Подполковник Абдуллаев Абдулла Хабибуллаевич Хоразм вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Боғот тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган.

Подполковник Машарипов Азамат Янгибаевич Янгиариқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Янгибозор тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид

18:58 / 18.04.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

20:45 / 15.04.2025
Сирдарё вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

17:07 / 07.04.2025
Зайнилобиддин Низомиддинов туман ҳокими бўлди

20:24 / 02.04.2025