Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда икки йигит таниш аёлни ўлдириб, ёқиб юборишди
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида икки йигит таниш аёлни ўлдириб, ёқиб юборишган. Бу ҳақда Kun.uz’га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Фото: Unsplash
Маълум бўлишича, 2022 йил 7 январь куни соат 00:00 ларда 2002 йилда туғилган М.Н. ва 2001 йилда туғилган М.Т. таниши 1997 йилда туғилган М.Қ. ва 1994 йилда туғилган Д.Й.ни Пастдарғом тумани, Истиқбол маҳалласи ҳудудида фаолият кўрсатмасдан келаётган ташландиқ мактабгача таълим муассасаси биносига олиб келган.
У ерда икки йигит ва икки қиз маст ҳолатда келишмовчилик сабабли ўзаро жанжаллашиб қолишган. Шундан сўнг, йигитлар ошхона пичоғи билан Д.Й.нинг турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдириб, мурдани ёқиб юборишган.
2022 йил 7 январь куни Паст Дарғом туман прокуратураси томонидан М.Н. ва М.Т.га Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “п” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Улар жиноят процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Мавзуга оид
14:57 / 09.05.2025
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган
12:20 / 05.05.2025
10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди
10:20 / 05.05.2025
Нурободда қарийб 17 минг гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалгани аниқланди
13:52 / 09.03.2025