Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда қимматбаҳо қабртошни ўғирлаганлар ушланди
Уч нафар шахс нархи 1 000 доллар турадиган қимматбаҳо қабр тошини ўғирлаб кетишган.

Фото: Тергов департаменти
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 6 апрел куни 29 ёшли М.Р. Самарқанд тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У аризасида 2022 йил йил 24 март куни тунда Самарқанд туманидаги Талибарзу қабристони ҳудудида жойлашган ўзига тегишли қабр тошларини ишлаб чиқариш цехидан нархи 1 000 доллар бўлган бир дона қора рангли granit gabro турига кирувчи қимматбаҳо тошни номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилганини маълум қилиб, ўғриларга чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар натижасида, мазкур ўғирликни Самарқанд туманида яшовчи 27 ёшли Н.С., 20 ёшли И.Ш. ва 18 ёшли А.З. содир этгани аниқланиб, улардан қимматбаҳо тош ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид

23:34 / 22.05.2025
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғрилик содир этди

14:13 / 16.02.2025
Фарғонада ўғирликка тушган йигит онани болалари кўз ўнгида ўлдирди

19:12 / 30.01.2025
Нидерландияда 2,5 минг йиллик олтин буюмларни ўғирлашда гумонланган шахслар ушланди

18:19 / 13.01.2025