Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон уни қимматлашганига изоҳ берилди
Қозоғистондан импорт қилинаётган ун нархининг кескин ошишига Россия ва Украина ўртасида давом этаётган уруш ҳамда шу туфайли дунё бозорида юзага келган беқарор вазият сабаб. Бу вазият эса вақтинчалик ҳолат ҳисобланади.
Бу ҳақда 30 май куни АОКА мажлислар залида ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилиши жараёнлари юзасидан ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида айтиб ўтилди.
«Сўнгги вақтларда Ўзбекистонга Қозоғистондан импорт қилинаётган ун нархларининг ошиши кузатилмоқда. Бунга аввало импорт нархининг ошиши сабаб.
Нархлар эркинлашиши жараёнига ўтиларкан, биз ун нархининг қисқа вақт ичида кескин ошиб кетиши олдини олиш мақсадида 1 июндан бозорга етарли миқдорда ун маҳсулотларини ҳам чиқарамиз. Бунинг учун кераклича захира тўпланган. Масалан, ҳозир бир ойда 130 минг тонна ун ички савдо учун бозорларга чиқарилаётган бўлса, бизда яна 50 минг тонна қўшимча ун бор. У зарур ҳолларда савдога чиқарилади.
Ўйлайманки, импорт қилинган уннинг бир ойда 100 минг сўмга ошиши –– Россия ва Украина ўртасида юзага келган сиёсий тангликнинг таъсири ва бу ҳолат вақтинчаликдир. Чунки ҳар бир маҳсулотнинг қиймати бўлади, ўша қийматдан ошганидан сўнг, истеъмолчи унинг ўрнига бошқа маҳсулотни истеъмол қилишни бошлайди.
Ҳозир нархлар ўзининг энг юқори чўққисига чиқди десак бўлади. Биз бу нархларнинг ортга қайтишини кутяпмиз ва яна бир бор қайта айтаман, қўшимча ун захиралари яратилган. Бу билан бозордаги барқарорликни таъминлаймиз», – дея Молия вазирлиги департамент директори Тўлқин Мирзаев сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025