Самарқандда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи ва йўловчи вафот этди
Тез ҳаракатланиб келган Nexia-3 хавфли бурилиш жойида бошқарувни йўқотган ва йўл четига чиқиб ағдарилиб кетган.

Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 4 июн куни Пайариқ тумани ҳудудида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Фориш-Пайариқ бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 машинаси йўлнинг хавфли бурилиш жойига келганда бошқарувни йўқотиб, ағдарилган. Оқибатда машина ҳайдовчиси 25 ёшли йигит воқеа жойида ҳалок бўлган. Унинг дўсти, оғир тан жароҳатлари олган йигит шифохонада вафот этган.
Аввалроқ, Оқдарё туманида Nexia-3 машинаси пиёдалар йўлакчасида уриб юборган 4 ёшли қиз вафот этганди.
Мавзуга оид

23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди

21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди

18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади

12:02 / 11.05.2025