Ўзбекистонда сўнгги 3 йилда кибержиноятлар сони бир неча бараварга ошган
Сўнгги 3 йилда кибержиноятлар сони бир неча бараварга ошиб кетган. Бу ҳақда АОКАда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази масъул ходимлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Фото: t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
“Расмий хабарлар” каналида хабар берилишича, Ўзбекистонда 25 млн нафардан ортиқ интернет фойдаланувчилари мавжуд. Ўтказилган таҳлил натижалари бугунги кунда мамлакатда кибержиноятчиликнинг ўсиш тенденцияси кузатилаётганидан далолат бермоқда.
Сўнгги 3 йилда кибержиноятлар сони бир неча бараварга ошиб кетган. Жумладан, кибержиноятчиликнинг бир қатор турлари содир бўлаётгани кузатилмоқда.
Улар қуйидагича:
- фирибгарлар пластик карта фойдаланувчиларига келган СМС-хабарномадаги кодларни тўловни амалга ошириш, ютуқни бериш каби баҳоналар орқали эгаллаб, ундаги маблағларни ўзлаштириши;
- шахсий маълумотларни эгаллаш ва уларни ошкор қилиш билан қўрқитиб товламачилик қилиши (кибертовламачилик);
- ижтимоий тармоқда зўрлик ишлатиш билан қўрқитиши, ҳақорат, суицид ҳолатлари (кибербуллинг) ва бошқалар.
Мавзуга оид

14:02 / 29.03.2025
“Тонировка” учун жарима: нима ўзгаряпти?

22:55 / 22.03.2025
Тезликни оширишга рухсат, Temu'га тақиқ ва экспортга божлар — ҳафта дайжести

19:36 / 14.03.2025
«Ҳар бир тизимда бунақалар бор» – ИИВ масъули нопок ходимлар ҳақида

18:31 / 11.03.2025