Ўзбекистонда доллар курси урушнинг илк кунидаги курсдан арзонлади
Ўзбекистонда доллар курси қаторасига бешинчи бор тушди, рубл курси кўтарилиши давом этмоқда.
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 24 июнда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 16,91 сўмга пастлаб, 10830,17 сўмни ташкил қилди. Евро 19,96 сўмга тушиб, 11 391,17 сўм бўлди.
Рубл эса 0,07 сўмга ошиб, 203,96 сўм бўлди.
Қайд этиш керакки, долларнинг расмий курси уруш бошланган сана — 24 февралдаги ҳолатига қайтди. 24 феврал куни курс 10 840,28 сўмга тенг бўлган.
Эслатиб ўтамиз, феврал ойи охирида Россия Украинага бостириб кириши жаҳон бозорига таъсир кўрсата бошлади. Расмий курс охирги бор 14 март куни 11 000 сўмлик нуқтадан паст бўлганди - 10 998,06 сўм. Кейинги кунлар давомида курс кескин тезлик билан кўтарилди:
- 15 март куни - 11 033, 03 сўм (+34,97 сўм)
- 16 март куни - 11 150,12 сўм (+117,09)
- 17 март куни 11 330,38 сўм (+180,26 сўм)
- 20 март куни 11 571,99 сўм (+241,61 сўм).
Курс апрел ойи бошларидан буён тушиб келмоқда. 15 апрелда курс 11 300 сўмдан, 28 апрел куни 11 200 сўмдан, 31 май куни эса 11 000 сўмдан пасайганди.
Тавсия этамиз
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?
Ўзбекистон | 21:05 / 19.05.2025
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Россияга киришда QR-код талаб қилинади
Жаҳон | 13:33 / 19.05.2025
Мавзуга оид

21:49 / 19.05.2025
Сўнгги бир ҳафтада доллар 100 сўмга қимматлаб, кейин 122 сўмга арзонлашди

18:32 / 13.02.2025
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси илк бор 13 000 сўмдан ошди

23:28 / 05.12.2024
Россия молия вазири рубл курсининг қулаши сабабини айтди

11:17 / 29.11.2024