Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 09:08 / 26.06.2022
15195
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда юк машинаси ёниб кетди

Фото: Тошкент шаҳар ЙҲХБ
Тошкент шаҳар ЙҲХБ Эски ТашМИ яқинида HOWO юк машинаси ёнаётгани ҳақидаги видео юзасидан маълумот берди.
2022 йил соат 23:10 ларда Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1995 йилда туғилган Б.И. бошқарувидаги давлат рақам белгиси 80 B 443 NА бўлган HOWO русумли юк машинасида 1-Тошкент тиббиёт академияси қаршисида қисқа туташув оқибатида ёнғин чиққан.

Ёнғин оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.