Ўзбекистон | 09:43 / 29.06.2022
11727
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда содир бўлган ер силкиниши кучи Сурхондарёда сезилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 2022 йил 29 июн куни Тошкент вақти билан соат 09:30 да Афғонистонда ер силкиниши содир бўлди. 

Ер силкиниши координаталари: 36,4 градус шимолий кенглик; 70,69 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,7. Чуқурлик 195 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 556 км жануби-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Узун туманида 2 балл, 296 км.

Аввалроқ, Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборганди. Бу Афғонистонда рўй берган зилзила оқибатида жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида амалга оширилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид