6 ойда 36 ҳолатда овқатдан заҳарланиш ҳолати қайд этилди
Ўтган олти ойда 440 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ва уй шароитида тайёрланган таомлар савдоси тақиқланди.

Фото: Fotolia / Tom Wang
АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва Ветеринария қўмитаси мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Унда озиқ-овқат хомашёси ва истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи объектлар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш самарали механизмлари ҳақида маълумот берилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида 36 ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилиб, 176 нафар фуқаролар жабрланган, улардан 52 нафарини болалар ташкил этган.
Ваколатли органни хабардор этган ҳолда республикадаги 279 та деҳқон бозоридан 61 тасида санитария назорати амалга оширилди ва уларнинг барчасида санитария қоидалари, нормаларига риоя этилмаётгани аниқланган.
Мавзуга оид

18:55 / 01.04.2025
Шовотда бензин цистернасига тушган йигит заҳарланиб вафот этди

18:21 / 24.03.2025
Тошкентда антифриз ичган аёл оғир аҳволда шифохонага ётқизилди

21:13 / 14.02.2025
Олимлар «Новичок» каби заҳарларни аниқлайдиган дастурни ишлаб чиқди

18:15 / 14.02.2025