Тошкент вилоятида бетон тўсиққа урилган Lacetti ёниб кетди

Фото: Telegram
Ижтимоий тармоқларда «Роҳат» постига келаверишда Lacetti катта тезликда бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетгани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, 3 сентябрь куни соат тахминан 14:15 да Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган, давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р17а автомобиль йўлининг 4-километрида ҳайдовчи — 2001 йилда туғилган Қ.Ш. Lacetti’да кетаётиб, рул бошқарувини эплай олмай, йўлнинг ўнг четидаги муҳофазаловчи бетон тўсиққа урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Бетон тўсиққа урилиши оқибатида автомобилда ёнғин келиб чиққан ва машина тўлиқ ёниб кетган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг ҳайдовчига воқеа жойида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади

18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди

10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди

14:50 / 13.05.2025