Росстат: Йил бошидан бери Россияни 419 минг киши тарк этди
2022 йилнинг биринчи ярмида чет элга кетган россияликлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар кўп.

Фото: ТАСС
2022 йилнинг биринчи ярмида 419 минг киши Россиядан хорижга чиқиб кетди, деб хабар бермоқда РБК 5 сентябр, душанба куни Федерал давлат статистика хизмати (Росстат) маълумотларига таяниб. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар кўп, яъни 202 минг киши мамлакатни тарк этган.
Шу билан бирга, агар 2021 йилнинг биринчи ярмида Россияда 114,2 минг кишини ташкил этган миграция ўсиши қайд этилган бўлса, жорий йилнинг биринчи олти ойида 96,7 минг кишилик миграцион йўқотиш кузатилган.
Хусусан, Росстат маълумотларига кўра, Россиядан МДҲ давлатларига 368 минг киши кетган, 294 минг киши эса қайтиб келган. Миграция оқими 2021 йилдаги 111 минг кишига нисбатан 73 минг кишини ташкил этди. Узоқ хориж давлатларига 50 мингдан сал кўпроқ одам жўнаб кетган ва 27 минг киши қайтган – ўтган йилги 2,5 минг кишилик ўсишга нисбатан минус 23 минг киши.
«Россия Федерациясидан чиқиб кетганлар сони 216,5 минг кишига ёки 2,1 бараварга, МДҲга аъзо давлатларга эмигрантлар - 189 минг киши ҳисобига ҳам ошган. Шунингдек, узоқ хориж давлатларига кетганлар ҳисоби ҳам рол ўйнади - 27,6 минг кишига ёки 2,2 бараварга кўп», — дейилади идора хабарида.
Мавзуга оид

22:04
Мигрантлар учун рус тили имтиҳонлари Россия бюджетига 30 миллион доллар келтирди

21:05
Хитой жосуслик ва киберҳужумлар орқали Россиянинг ўнлаб қуролларидан нусха кўчирган

18:03
«Бу бизнинг уруш эмас» - Агар музокараларда силжиш бўлмаса, АҚШ Украинада тинчлик ўрнатиш уринишларини тўхтатади

17:55