Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тайванда 7,2 балли зилзила содир бўлди
Ер силкиниши бутун Тайван ороли ҳамда Хитойнинг Фуцзян, Чжэцзян ва Гуандун провинцияларида сезилган.

Фото: USGS
Тайванда 7,2 балли зилзила содир бўлди, деб хабар берди Хитой сейсмология маркази.
Марказ маълумотига кўра, ер силкиниши маҳаллий вақт билан соат 21:41да қайд этилган. Зилзила маркази Тайбэй шаҳридан 220 км узоқликда, зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.
Асосий ер силкинишидан сўнг яна бир нечта афтершоклар кузатилган.
Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, ер силкиниши бутун Тайван ороли ҳамда Хитойнинг Фуцзян, Чжэцзян ва Гуандун провинцияларида сезилган.
Вайронгарчиликлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Мавзуга оид

17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT

17:41 / 01.04.2025
Хитой Тайван яқинида ҳарбий ўқув машғулотларини бошлаб, орол президентини «паразит» деб атади

18:19 / 28.03.2025
Тайван Хитойнинг йирик компаниясини саноат жосуслигида айбламоқда

14:33 / 27.03.2025