Жаҳон | 19:54 / 22.09.2022
11638
1 дақиқада ўқилади

ЕИ Россияга қарши янги санкциялар киритиши мумкин

Евроиттифоқ Россия нефти нархига чеклов киритиш, Россияга юқори технология маҳсулотлари экспортини чеклашни кучайтириш ҳамда алоҳида шахсларга нисбатан санкцияларни кучайтиришни янги чоралар сифатида кўрмоқда.

Фото: Reuters

Евроиттифоқ Россияга қарши янги санкциялар киритиш имкониятини кўриб чиқади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Хабарда айтилишича, бу 6-7 октябр кунлари Прагада бўлиб ўтадиган ЕИ раҳбарлари учрашувида муҳокама қилинади. 

ЕИ Россия нефти нархига чеклов киритиш, Россияга юқори технология маҳсулотлари экспортини чеклашни кучайтириш ҳамда алоҳида шахсларга нисбатан санкцияларни кучайтиришни янги чоралар сифатида кўрмоқда.  

Агентликнинг таъкидлашича, Евроиттифоқ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари БМТ Бош ассамблеяси доирасидаги учрашувда Россияга қарши янги санкциялар тайёрлашга келишиб олган. 

Тайёрлаган:  Дилшод Аскаров

Мавзуга оид