Ўзбекистон | 09:38 / 26.09.2022
6404
2 дақиқада ўқилади

Ҳукумат «Ўзавиация»нинг асосий вазифаларини тасдиқлайди

Фото: Kun.uz

“Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги тўғрисидаги низомга кўра, агентлик фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияда ҳаво кемалари парвозлари хавфсизлигини, ноқонуний аралашиш ҳаракатларидан ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича Ўзбекистон авиация маъмурияти функциясини амалга оширувчи давлат органи ҳисобланади. Агентлик ўз фаолиятида Транспорт вазирлигига бўйсунади ва ҳисобот беради.

Қуйидагилар агентлик асосий вазифалари ҳисобланади:

  • ҳаво ҳудудидан фойдаланувчиларнинг Ўзбекистон ҳаво ҳудудидан хавфсиз фойдаланишлари, парвозлар инсонлар соғлиғи ва ҳаётига, атроф-муҳитга ҳамда давлат манфаатларига хавф солмаган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш, ўз ваколатлари доирасида ҳавода ҳаракатланишга хизмат кўрсатиш ташкил этилишини ва Ўзбекистон ҳаво ҳудудидан фойдаланишни назорат қилиш;
  • Ўзбекистон фуқаро авиацияси ва унинг объектларининг хавфсиз фаолият кўрсатишини, авиацияни ноқонуний аралашиш ҳаракатларидан ҳимоя қилиш чораларини амалга ошириш орқали ҳаво кемалари йўловчилари ҳамда экипаж аъзолари ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш;
  • парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича фуқаро авиацияси фаолияти соҳасидаги сертификатлаш ишларини ташкил этиш ва таъминлаш;
  • фуқаро авиацияси ва экспериментал авиация фаолияти соҳасида давлат назоратини олиб бориш;
  • халқаро ташкилотларда Ўзбекистон фуқаро авиацияси манфаатларини ифода этиш.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи