Android операцион тизимининг янги версияси чиқди
Google арзон смартфонлар учун Android 13 операцион тизимининг енгил версиясини чиқарди.

Фото: Google
Google компанияси Android 13 операцион тизимининг Go Edition деб номланган янги, енгил версиясини тақдим этди. У арзон смартфонлар учун махсус ишлаб чиқилган.
Қайд этилишича, Android 13 асосий версияси чиқарилганидан тахминан икки ой ўтгач, унинг енгил версияси тақдим этилмоқда.
Android 13 Go версиясида олдинги енгил версиялардан фарқли ўлароқ, «эски» операцион тизим интерфейси сақлаб қолинди. Соддалаштирилган версия ҳам Material You динамик ранглари билан таъминланган.
Шунингдек, блокланган экран ва тезкор созламалар менюсидаги мавзулар деярли ўзгармаган. Улар кўп жиҳатдан Google Pixel смартфонлари имкониятлари билан бир хил.
Android 13 Go версиясида Google Play тизимини янгилаш имконияти бор. Бу эса Android ОТ ва иловаларни смартфонга ўрнатишни анча осонлаштиради.
Аввалроқ Google смартфонлар бозори Apple томонидан эгаллаб олинишига қарши туриш учун ўз қурилмаларини ишлаб чиқишга сармоя киритишни икки баробарга ошириши хабар қилинганди.
Мавзуга оид

09:55 / 15.05.2025
“Сунъий идрок ҳали ўзбекчани тўлиқ тушунмайди” – Google’дагиларга дарс ўтган ўзбек қизи

23:45 / 05.05.2025
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди

20:45 / 22.04.2025
АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome браузерини сотишни талаб қилмоқда

23:07 / 17.04.2025