Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 11:03 / 24.10.2022
5810
1 дақиқада ўқилади
Тошкент шаҳрида 2 нафар болали оилалар катта улушни ташкил этяпти
2022 йилнинг январь-сентябрь ҳолатига Тошкент шаҳрида 16 ёшгача болали уй хўжаликлари 66,2 фоизни ташкил этади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, шундан бир болалилар – 19,4 фоиз, икки болалилар эса – 21,9 фоизга тенг.
Бундан ташқари, уч болали уй хўжаликлари сони – 17,8 фоиз, тўрт ва ундан кўп болалилар – 7,1 фоизни ташкил қиляпти.
Кузатув натижаларига кўра, 33,8 фоиз уй хўжаликларида 16 ёшгача бўлган болалар мавжуд эмас.