«Туябўғиз» сув омбори қоровули кўмир исидан заҳарланди
Тошкент вилоятида сув омбори қоровули кўмир исидан заҳарланди. У омон қолган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги сув омбори қоровули кўмир исидан заҳарланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 5 декабр куни соат 10:15 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Ўрта Чирчиқ туманидаги «Туябўғиз» сув омборида балиқ етиштиришга ихтисослашган хўжаликда қоровул бўлиб ишловчи 27 ёшли фуқаро кўмир исидан заҳарланиб, соғлиғи ёмонлашгани ва унга зудлик билан ёрдам кераклиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Зудлик билан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб борган. Улар фуқарони хавфсиз жойга олиб чиққан ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Шундан сўнг малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши ва у ўз уйида.
Мавзуга оид

20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади

18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди

10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди

14:50 / 13.05.2025