Тошкентда «Дамас» билан тўқнашган «Газел» ағдарилиб кетди

Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани, Тошкент ҳалқа автомобил йўли “Замона” тўйхонаси қаршисида “Дамас” ва “Газел” иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, 2022 йил 16 декабр куни соат 06:30 ларда Олмазор тумани, Тошкент халқа автомобиль йўли “Замона” тўйхонаси қаршисида ҳайдовчилар: 1983 йилда туғилган У.У. бошқарувидаги “Газел” транспорт воситаси ва 1995 йилда туғилган А.Э. бошқарувидаги “Дамас” транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “Дамас” транспорт воситаси ҳайдовчиси А.Э. тан жароҳати олган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид

18:20
Наманганда ЙПХ машинаси билан тўқнашган Cobalt ҳайдовчиси қарийб 2 ойдан бери комада ётгани маълум бўлди

18:30 / 10.04.2025
Тошкентда «Газел» дарахтга бориб урилди

11:29 / 10.04.2025
Тошкентда юк машинасига урилган Isuzu ёниб кетди. Қурбонлар бор

16:51 / 09.04.2025