Foxconn Хитойдаги заводини Бразилияга кўчирмоқчи
Хитой сармоядорлар учун жозибали майдон бўлиш имкониятини йўқотмоқда.

Фото: Getty Images
Дунёнинг энг йирик чип ишлаб чиқарувчиси, Тайваннинг Foxconn компанияси ўз заводларини Хитойдан Осиё минтақасидаги бошқа мамлакатларга, шунингдек, Бразилияга кўчириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Bloomberg хабарига кўра, Хитой ишлаб чиқарувчилар учун жозибадор майдон бўлишдан тўхтади, чунки энди бошқа давлатлар ҳам пастроқ меҳнат харажатларини таклиф қилишга тайёр.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, яқин йилларда Foxconn ишлаб чиқаришнинг 30 фоизини Хитойдан ташқарига, Ҳиндистон, Вьетнам, Бразилия ва бошқа мамлакатларга кўчиради.
Counterpoint Research экспертларининг фикрича, Бразилия раҳбариятининг ёрдами Foxconn компаниясига ишлаб чиқаришни Хитойдан тезроқ кўчириш имконини беради. Агентликнинг қайд этишича, Foxconn компанияси жорий йилда iPhone 14 смартфони ишлаб чиқаришни Хитойдан Ҳиндистонга минимал кечикиш билан кўчира олди.
Аввалроқ, дунёнинг энг йирик iPhone ишлаб чиқарувчиси сифатида танилган Foxconn Хитойнинг Tsinghua Unigroup конгломератидаги барча улушини сотиши ҳақида эълон қилган эди. Тайван ҳукумати орол қонунларини бузгани учун компаниядан ушбу активлардан воз кечишни талаб қилди.
Мавзуга оид

23:29 / 13.05.2025
Хитойда йўловчи тоза ҳаводан нафас олиш учун самолётнинг авариявий эшигини очиб юборди

20:52 / 13.05.2025
Хитой Украинадан Москвадаги парад вақтида ҳужум қилмасликни сўраган

18:45 / 13.05.2025
Хитой Лотин Америкаси давлатларига 9,2 млрд доллар кредит ва визасиз режим таклиф қилди

17:29 / 13.05.2025