Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Автомобиллар учун шартнома тузиш вақтинча тўхтатилди» - UzAuto Motors
UzAuto Motors бугундан шартнома бериш, автомобилларни топшириш ва тўловларни амалга оширишни вақтинча тўхтатди. Бу ҳолат 4-5 кун давом этиши мумкинлиги айтилмоқда.
Фото: KUN.UZ
Бугун, 4 январдан бошлаб UzAuto Motors SAP ҳисоб дастурий таъминотини амалга ошириш ва маҳсулот инвентаризациясини ўтказишни бошлаган. Шу муносабат билан, ушбу муддатда контрактация шартномасини тузиш, барча автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади. Бундан ташқари, дастурий таъминотни ишга тушириш тадбирлари ўтказилиши муносабати билан UzAvtoSavdo иловаси фаолияти ҳам вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар бермоқда.
«Дастурий таъминотни янгилаш ва инвентаризация ишлари якунлангандан сўнг, контрактация шартномаларини тузиш, олдиндан тўловни қабул қилиш ва автомобилни етказиб бериш тўлиқ ҳажмда қайта тикланади.
2022 йил охирида автомобиль етказиб бериш бўйича шартнома тузган ва 7 кун ичида олдиндан тўловни амалга ошира олмаган шахслар иш қайта тикланганидан тўловларни амалга ошириши мумкин. Шу билан бирга, улар томонидан автомобиль етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар ўз кучида қолади, фақат олдиндан тўлов муддати узайтирилади.
UzAuto Motors компанияси истеъмолчилардан 4-5 кун давом этиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликларни тушунишларини сўраб қолади», - дейилади расмий хабарда.
Мавзуга оид
12:49 / 31.03.2025
Ўзбекистон президенти учта халқаро шартномани тасдиқлади
09:48 / 14.03.2025
Фойдали қазилмалар ва мудофаа соҳасида ҳамкорлик, ахборот алмашинувини кучайтириш – Ўзбекистон-Франция стратегик шериклик шартномасида нималар кўзда тутилган?
11:29 / 26.02.2025
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида фуқаролар келиб-кетиши тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритилди
12:40 / 14.02.2025