Туркия Мудофаа вазирлиги: «Қардош Озарбойжонни қўллаб-қувватлашда давом этамиз»
Туркия Мудофаа вазирлиги Озарбойжонда 1990 йилдаги «Қонли январ» қурбонлари хотирасини ҳурмат бажо келтирди.

Фото: AP
Туркия Миллий мудофаа вазирлиги Боку ва Озарбойжоннинг бошқа шаҳарларида 1990 йил январ воқеалари қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
«Биз унутганимиз йўқ ва унутмаймиз! Биз қардош Озарбойжонда 1990 йил 20 январ воқеаларида ҳалок бўлган биродарлар хотирасини ҳурмат қиламиз. «Бир миллат, икки давлат» тамойилидан келиб чиқиб, биз озарбойжонлик биродарлар билан ёнма-ён туришда давом этамиз», дейилади Мудофаа вазирлиги баёнотида.
1990 йил 20 январ куни Озарбойжон мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги учун курашда қаҳрамонлик саҳифаси сифатида тарихга кирди. 19 январдан 20 январга ўтар кечаси Совет қўшинлари Боку ва Озарбойжоннинг бошқа вилоятларидаги норозилик намойишларини бостириш учун ҳарбий қисмларни киритди. Можаролар оқибатида 147 киши ҳалок бўлди, 744 киши жароҳат олган эди. Воқеалар «Қонли январ» номини олди.
Мавзуга оид

16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди

20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди

02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади

23:40 / 14.05.2025