Хитой «Сиан-Тошкент-Сиан» тўғридан тўғри ҳаво қатновини тикламоқда

Фото: AP
Хитойнинг Zhejang Loong Airlines Co. Ltd авиакомпанияси «Сиан – Тошкент – Сиан» йўналиши бўйича ҳаво қатновларини тикламоқда.
COVID пандемияси туфайли вақтинча тўхтатилган авиакомпания рейслари 10 февраль кунидан тикланиши кутилмоқда. Мунтазам парвозлар Airbus A320 самолётларида ҳафтада бир марта - жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Zhejang Loong Airlines Co.Ltd авиакомпаниясининг «Сиан – Тошкент – Сиан» йўналиши бўйича илк чартер рейси 2019 йил 2 сентябрда бажарилган.
Шунингдек, 2020 йилнинг 10 январь куни ушбу авиакомпания томонидан «Ченду – Тошкент – Ченду» биринчи чартер рейси йўлга қўйилган.
Мавзуга оид

21:12 / 18.04.2025
Тошкентда номаълум шахс сохта қурол билан банкни ўмармоқчи бўлди

09:40 / 17.04.2025
Тошкентда уч кишини ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

18:17 / 16.04.2025
Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуаси реставрация қилинади

11:56 / 16.04.2025