Жаҳон | 14:11 / 28.02.2023
7064
1 дақиқада ўқилади

Петербург ҳаво ҳудуди очиляпти, шаҳарда «Ковер» режаси бекор қилинди

Санкт-Петербургда «Ковер» режаси бекор қилинди, шаҳар узра ҳаво ҳудуди очилмоқда. 

Фото: Global Look Press

Яқин орада парвозлар қайта тикланади, деб хабар берди 112 Telegram-канали. Baza Telegram-канали хабарига кўра, ҳаво ҳудуди ёпилишига сабаб бўлган номаълум объект дастлаб Фин кўрфази томонидан кузатилган. 

Аввалроқ Санкт-Петербург узра ҳаво ҳудуди парвозлар учун ёпилганди, шаҳарнинг Пулково аэропорти вақтинча самолётларни қабул қилмади ва жўнатмади.

Baza ва 112 Telegram-каналлари Санкт-Петербург осмонига ҳарбий самолётлар кўтарилгани ва шаҳар ҳудудида «Ковер» сигнали ишлаётгани ҳақида хабар беришди. Бу сигнал шаҳар ҳаво ҳудудида номаълум самолётлар ва бошқа объектлар пайдо бўлганда фойдаланилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид