CIT: Россия Т-54/55 совет танкларини омборлардан қайта чиқариб оляпти
1940-йилларга мансуб бу танклар Украинага юборилиши мумкин.

Фото: Видеодан кадр
Conflict Intelligence Team (CIT) суриштирув лойиҳасига кўра, Россия 40-50-йилларда ишлаб чиқарилган Т-54/55 оиласига мансуб совет танкларини омборлардан қайта чиқариб олишни бошлади.
Лойиҳа ихтиёрида Узоқ Шарқдан ҳарбий техника олиб кетаётган поезд суратлари бор.
CIT маълумотларига кўра, Т-54/55 танклари бўлган поезд яқинда Приморе ўлкасининг 1295-Марказий захира ва танклар базаси жойлашган Арсенев шаҳридан жўнаб кетган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Т-54’нинг биринчи модификациялари совет армияси томонидан 1940-йилларнинг иккинчи ярмида, Т-55 эса 1958 йилда қабул қилиб олинган.
«Биз ушбу танклар нима мақсадда қўлланиши мумкинлигига аниқ жавоб беришда қийналяпмиз, аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам, БТР-50 омборлардан олиб чиқилиши ва МТ-ЛБ’га кема зенит қуролларини ўрнатиш билан бир қаторда, бу Россия Қуролли кучларини зирҳли транспорт воситалари билан таъминлашга оид жиддий муаммоларни аниқ кўрсатмоқда», дейилади CIT баёнотида.
Мавзуга оид

16:59 / 14.04.2025
«Крокус» терактида айбланаётган тожикистонликлар ақли расо деб топилди

14:07 / 14.04.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

10:30 / 14.04.2025
Шолц Россиянинг Суми шаҳрига зарбасини «ваҳшиёна ҳужум» деб атади

22:54 / 13.04.2025