Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раиси ишдан олинди
Kun.uz'даги маълумотга кўра, унинг ишдан бўшатилиши мазкур суд айрим ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларига боғлиқ экани айтилмоқда.

ФИБ Учтепа туманлараро суди / Фото: Google Maps
Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раиси Мансур Имомов ишдан олинган. Kun.uz манбасининг маълум қилишича, унинг ишдан бўшатилиши мазкур суд айрим ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларига боғлиқ бўлиши мумкин.
Судьялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаров суд раиси лавозимидан олинганини тасдиқлади, шу билан бирга, “суднинг айрим ходимлари”га оид гаплар шунчаки миш-миш эканини айтди.
Унга кўра, Мансур Имомов Судьялар одоби кодекси талабларини бузгани учун лавозимидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.
Мавзуга оид

16:05
Президент Тошкент метросини ТТЗгача олиб бориш режалари билан танишди

23:55 / 17.05.2025
Тошкентда бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади

19:27 / 17.05.2025
Тошкентда кучли довул кузатилди

09:41 / 16.05.2025