Украина Киевга янги тунги ҳужумлар ҳақида хабар берди
Бугун тунда, май ойининг бошидан бери содир бўлган 13-тунги ҳужум пайтида Киев Каспий денгизи минтақасидан Ту-95МС стратегик бомбардимончи самолётларининг Х-101/555 қанотли ракеталари билан ҳужумга учради, деб хабар берди Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попко.

Фото: DW
Дастлабки маълумотларга кўра, Киев ҳаво ҳудудидаги барча душман нишонлари ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан аниқланган ва уриб туширилган.
Бундан олдин Россия қўшинлари томонидан босиб олинган Бердянскда кучли портлашлар содир бўлганди.
Украина расмийларига кўра, Россиянинг бир нечта С-300 зенит-ракета комплекслари йўқ қилинган.
«Украина Қуролли кучларининг ўта аниқ иши туфайли босқинчилар С-300 қурилмаларини йўқотди», — деб хабар берди Бердянск шаҳар ҳарбий маъмурияти.
Россия томонидан тайинланган «ҳокимият» ва Россия давлат матбуоти шаҳар чеккасида портлашлар содир бўлганини тасдиқламоқда.
Мавзуга оид

08:57 / 15.04.2025
ЕИ сиёсатчилари Мерцнинг Киев учун TAURUS ҳақидаги сўзларини олқишлади

09:50 / 14.04.2025
Мерц Киевга TAURUS етказиб берилишини қўллаб-қувватлади

10:33 / 12.04.2025
Россия Киев ва Харкивга дронлар билан зарба берди, жабрланганлар бор

13:32 / 05.04.2025