Деҳли халқаро аэропортида икки ўзбекистонлик қўлга олинди

Фото: AP
Тошкент-Деҳли самолётида учиб келган икки нафар ўзбекистонлик фуқаро катта миқдорда тилла буюмларини Ҳиндистон ҳудудига ноқонуний йўл билан олиб киришга уринаётганда қўлга олинган, деб хабар бермоқда «Дунё».
Ҳозир уларга нисбатан суриштирув ишлари ўтказилмоқда. Мавжуд маълумотларга кўра, ушбу Ўзбекистон фуқаролари Деҳлига тижорат мақсадларида мунтазам тарзда келиб турган.
Мамлакатнинг Деҳлидаги элчихонаси томонидан фуқаролар билан боғлиқ суриштирув жараёни назоратга олинган ва Ҳиндистоннинг масъул ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ишчи алоқалар ўрнатилган. Шунингдек, вақтинча ҳибсга олинган ватандошлар билан учрашув ўтказиш чоралари кўрилмоқда.
Дипломатик миссия ватандошларни хорижга, жумладан, Ҳиндистонга сафар қилиш чоғида чет давлатлар қонунчилиги талабларига қатъий риоя қилишга, турли шубҳали гуруҳлар ёки шахсларнинг ёлғон ваъдаларига алданиб қолмасликка чақирган.
Мавзуга оид

18:21 / 18.05.2025
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»

10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди

22:37 / 09.05.2025
Урганч—Истанбул—Урганч рейс техник сабабларга кўра бекор қилинди

14:19 / 01.05.2025