Талимаржонда қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди
Бу эса йилига 400 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинишига имкони беради.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
Талимаржон Иссиқлик электр станциясида энергия тежовчи технологияларни кенг жорий этиш орқали ўз эҳтиёжи учун сарфланадиган электр энергиясини қуёш панеллари орқали қоплаш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Шу мақсадда қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Мазкур яшил станция ишга туширилиши натижасида корхонада йилига қўшимча 1,8 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бу эса йилига 400 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинишига имкон беради.
Қуёш фотоэлектр станциясига монокристалл туридаги 1500 дан ортиқ панеллар ўрнатилган бўлиб, станция On-Grid режимида ишлашга мўлжалланган (қуёш панелларидан электр энергияси 220 вольт ва 50 герцли кучланишга айлантирилиб, тармоққа узатилади).
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Мавзуга оид

23:32 / 04.11.2024
Электромотоцикл Африка бўйлаб қуёш энергиясида 6 минг километр йўл босиб ўтди

15:51 / 03.08.2024
Иссиқ сувдан харажатсиз фойдаланиш мумкинми? Қуёш сув иситкичлари ҳақида

21:55 / 03.08.2023
Хитой компанияси Андижон вилоятида қуёш фотоэлектр станциясини қуради

18:00 / 24.07.2023