Ўзбекистон | 07:13 / 23.08.2023
18192
1 дақиқада ўқилади

1-курс талабаларидан ётоқхона учун электрон ариза қабул қилиш бошланди

Аризани ДХМ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юбориш мумкин.

Фото: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

Талабаликка тавсия этилганлар тўғрисидаги маълумотларни «Талабалар турар жойи ахборот тизими»га юклаш ишлари ўз якунига етди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар берди.

Энди 1-курс талабалари давлат олий таълим муассасаларининг ётоқхоналарига жойлашиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон ариза юбориши мумкин.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид