АҚШ янги қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказди
Ракета тахминан 6,8 минг км масофани босиб ўтиб, Тинч океанидаги Америка полигонига қулади.

Фото: Getty Images
АҚШ 6 сентябр куни Калифорниядаги Ванденберг ҳаво кучлари базасида Minuteman III қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказди.
Синовдан мақсад бундай қурол тизимларининг хавфсизлиги, самарадорлиги ва тайёргарлигини текширишдан иборатлиги айтилмоқда.
Ракета оддий каллак билан учирилди ва тахминан 6,8 минг км масофани босиб ўтиб, Тинч океанидаги Маршалл оролларида жойлашган Америка полигонига қулади. Синов ҳақида Россия томони ҳам олдиндан хабардор қилинган.
Қайд қилинишича, Minuteman III ракетаси учта ядро каллагини олиб юришга ва 12 минг км масофани босиб ўтишга қодир. Уларни учириш тизимлари Қўшма Штатлардаги шахталарда жойлашган. 400 та шундай ракета жанговар шай ҳолатда экани айтилмоқда.
АҚШ 2023 йилда учинчи марта Minuteman III ракетасини синовдан ўтказмоқда.
Мавзуга оид

21:45 / 23.05.2025
Трамп Европа Иттифоқига 50 фоизлик божлар жорий этиш режасини эълон қилди

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

11:13 / 23.05.2025
Россиядаги кутубхоналар Трампнинг китобларини сотиб олишни бошлади

08:23 / 23.05.2025