Эронда Алишер Навоий ҳақида филм суратга олиниши мумкин
Ўзбекистон ва Эрон киноусталари томонидан буюк аждодлар ҳақида фильмлар суратга олиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Фото: Дунё АА
Эрон маданият вазирининг ўринбосари, Кино ташкилоти раҳбари Муҳаммад Хазаий бошчилигидаги ушбу давлат делегациянинг «Ипак йўли дурдонаси» XV Тошкент халқаро кинофестивалида иштироки ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Эрон делегациясини Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков қабул қилди. Учрашувда икки мамлакат ўртасида маданият ва кино соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги тарихий алоқаларни инобатга олиб, Алишер Навоий ва Шарофиддин Али Яздий каби буюк аждодлар ҳақида ҳамкорликда филмларни суратга олиш масалалари хусусида фикр алмашилди.
Муҳаммад Хазаий, шунингдек, Ўзбекистон ва Эронда ўзаро киноҳафталикларни ўтказиш таклифини билдирди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва Эрон Кино ташкилоти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мавзуга оид

00:11 / 11.04.2025
Стив Уиткофф Эроннинг юқори мартабали вакиллари билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказади

09:49 / 10.04.2025
Трамп: Исроил Эронга қўшма зарба беришда етакчи бўлади

08:15 / 09.04.2025
Эрон ва АҚШ ядровий дастур бўйича музокаралар бошлашга келишиб олди

17:55 / 08.04.2025