ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ўзбекистонга келди
Беш кунлик ташриф давомида Ўзбекистон ҳукумати, вазирлик ва идораларида икки томонлама учрашув ҳамда музокаралар ўтказилади.

Фото: Португалия Ташқи ишлар вазирлиги
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича вакили Тереза Мария Рибейро Ўзбекистонга келди.
«Дунё» хабарига кўра, беш кунлик ташриф давомида Тереза Мария Рибейро Ўзбекистон ҳукумати, вазирлик ва идораларида икки томонлама учрашув ҳамда музокаралар ўтказади.
Қайд этилишича, уларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
ЕХҲТ вакили, шунингдек, мамлакат ҳудудларига ҳам ташриф буюради.
Мавзуга оид

10:43 / 09.05.2025
Медиа соҳасини тартибга солувчи янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

20:58 / 02.05.2025
Ўзбекистон матбуот эркинлиги индексида 148-ўринда қолди

10:05 / 02.05.2025
RSF янги рейтинги: ОАВ эркинлиги тарихий паст даражага етди

20:20 / 08.04.2025