Сурхондарёда ЙҲХБ машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Ҳайдовчи Lacetti’ни огоҳлантириш ишораларисиз ўнг томонга бурган ва ўз йўлидан келаётган Volkswagen Caddy билан тўқнашиб, уни йўл четига чиқариб юборган.

Фото: Видеодан кадр
Термизда ЙҲХБга тегишли хизмат машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Ҳодиса 2023 йил 9 декабр куни соат 07:30 ларда содир бўлган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари Элнур Абраев ўзига бириктирилган Volkswagen Caddy машинасини Термиз шаҳри Баркамол авлод кўчасида бошқариб кетаётган вақтида Lacetti ҳайдовчиси огоҳлантириш ишораларисиз ўнг томондаги йўлакка ўтмоқчи бўлган ва у билан тўқнашган.
Оқибатда ЙҲХБ ходими бошқарувида бўлган Volkswagen Caddy йўл четига чиқиб кетган ва шикастланган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Ҳарбий прокуратураси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

23:16 / 11.04.2025
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди

18:20 / 11.04.2025
Наманганда ЙПХ машинаси билан тўқнашган Cobalt ҳайдовчиси қарийб 2 ойдан бери комада ётгани маълум бўлди

18:30 / 10.04.2025
Тошкентда «Газел» дарахтга бориб урилди

11:29 / 10.04.2025