Андижонда юкини байроқ билан ёпиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди
Ҳайдовчи 1 млн 20 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Андижон вилоятида юкини Ўзбекистон байроғи билан ёпиб ҳаракатланган ҳайдовчи жазоланди. Аввалроқ, ҳуқуқбузарлик ҳолатининг фотосурати ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.
Қайд қилинишича, Шаҳрихон туманида истиқомат қилувчи фуқаро 1 млн 20 минг сўм миқдорида жаримага тортилган. Унинг исми шарифи хабарда келтирилмаган.

Тегишли маъмурий иш Жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон туман судида кўриб чиқилган ва ҳайдовчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 203-1-моддаси (давлат рамзлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган. Унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари (1 миллион 20 минг сўм) миқдорида жарима жазоси қўлланган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг ушбу моддаси (Ўзбекистон ёки Қорақалпоғистоннинг давлат байроғи, давлат герби ёхуд давлат мадҳияси тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача (1 миллион 20 минг сўм), мансабдор шахсларга эса уч бараваридан (1 миллион 20 минг сўм) етти бараваригача (2 миллион 380 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Мавзуга оид

09:04 / 18.04.2025
40 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи моддани олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди

20:21 / 16.04.2025
Шавкат Мирзиёев Андижонда «Имкониятлар олами» маркази билан танишди

16:04 / 16.04.2025
Самарасиз иссиқхоналар Андижонга кўчирилиб, аҳолига берилади

17:56 / 15.04.2025