Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги махфий ҳарбий маълумотлар бўйича битим маъқулланди
Қонунда ўзаро манфаатли маълумотлар алмашинуви, беғараз ҳарбий-техник ёрдам олиш, ҳарбий техникаларни тўғри эксплуатация қилиш учун ўқув машғулотларини ўтказиш масалалари қамраб олинган.
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан АҚШ Мудофаа вазирлиги ўртасида махфий ҳарбий маълумотларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги битимни ратификация қилиш ҳақида»ги қонун маъқулланди.
Бу битим Вашингтонда 2023 йил 9 июнда имзоланган эди.
Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов сўзларига кўра, жаҳондаги ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият, мавжуд ҳарбий таҳдидлар – Ўзбекистон Республикаси Қуроллик кучларининг ривожланган давлатлар, жумладан, АҚШ билан ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришини тақозо этмоқда.
Сенат раиси Танзила Норбоева сўзларига кўра, қонун яхши бўлиб, унда ўзаро манфаатли маълумотлар алмашинуви, беғараз ҳарбий-техник ёрдам олиш, ҳарбий техникаларни тўғри эксплуатация қилиш учун ўқув машғулотларини ўтказиш масалалари қамраб олинган.
Қонун сенаторлар томонидан бир овоздан қабул қилинди.
Мавзуга оид

12:23 / 28.05.2025
Ҳайвонларни идентификация қилиш жараёнлари тартибга солинади

11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда

09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти

22:46 / 27.05.2025