Ўзбекистон 5 ойда 420 млн долларлик мева сабзовот экспорт қилди
Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия, Покистон, Қозоғистон ва Хитой бўлган.
Ўзбекистон 5 ойда қанча мева ва сабзовот экспорт қилгани маълум қилинди.
Статистика агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январ-май ойларида хорижга қиймати 420,1 млн долларга тенг бўлган 722,1 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,4 фоизга ёки 68,3 минг тоннага кўпайган.
Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (32,7 фоиз), Покистон (19,7 фоиз), Қозоғистон (15,3 фоиз) ва Хитой (7,8 фоиз) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.
2024 йилнинг январ-май ойларида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 3,9 фоизини ташкил этган.
Мавзуга оид

10:53 / 21.05.2025
Ўзбекистон асални асосан икки давлатга экспорт қилмоқда

11:57 / 19.05.2025
Россиядан Ўзбекистонга қорамол экспорти ҳажми ошди

12:26 / 02.05.2025
Ўзбекистон маҳсулотлари экспорт қилинадиган мамлакатлар сони 85 тага етди

10:24 / 22.04.2025