Ўзбекистон | 13:59 / 29.08.2024
6290
1 дақиқада ўқилади

Рақобат қўмитаси «Ўзбекнефтгаз»га нисбатан иш қўзғатди

Компаниянинг қарийб 4,8 млрд сўмлик 2 та савдосида рақобатни чеклайдиган ёки чеклаши мумкин бўлган ҳаракатларнинг аломатлари аниқланган.

Фото: Ўзбекнефтгаз

Рақобат қўмитаси томонидан «Ўзбекнефтгаз»га нисбатан иш қўзғатилди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.

Олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан махсус ахборот портали орқали ўтказилган 2 та жами 4,8 млрд сўмга яқин энг яхши таклифларни танлаш савдоларида «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси (савдоларда рақобатни чеклаш) талаблари бузилганлик аломатлари аниқланган.

Юқоридагиларга кўра, «Рақобат тўғрисида»ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган низом талаблари бузилиши аломатлари билан «Ўзбекнефтгаз» АЖга нисбатан иш қўзғатилди.

Қўзғатилган иш ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, қарор қабул қилингандан сўнг қўшимча ахборот берилади, дейилади хабарда.

Тайёрлаган:  Достон Аҳроров

Мавзуга оид