Банк сири соҳасидаги ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда
“Киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Фото: Pinterest
Марказий банк фаолиятини тартибга солувчи, банклар, нобанк кредит ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, электрон ҳукумат фаолиятида ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизликни таъминлаш белгиланмоқда.
Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш ва банк сири соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Жумладан, “Марказий банк тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, Марказий банк микромолия ташкилотлари, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари, шунингдек банклар, тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, валюта биржаларининг ҳамда кредит бюроларининг фаолиятида ахборот хавфсизлигига ва киберхавфсизликка таҳдидларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўради.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Мавзуга оид

21:07 / 28.03.2025
Еврокомиссия сунъий интеллект ва киберхавфсизликка 1,3 млрд евро ажратади

20:32 / 07.03.2025
Telegram иловасида хавфли заифлик аниқланди

12:30 / 04.03.2025
Пентагон раҳбари Россияга қарши киберҳужумларни тўхтатишни буюрди

12:30 / 27.01.2025