Байден президентлик сайловида муддатидан олдин овоз берди
Овоз бериш учун Жо Байден Делавэр штатининг Уилмингтон шаҳридаги сайлов участкасига ташриф буюрди.

Фото: AP / Manuel Balce Ceneta
АҚШ президенти Жо Байден 28 октябр куни президентлик сайловида муддатидан олдин овоз берди. Бу ҳақда CNBC-TV хабар қилди.
Овоз бериш учун Байден Делавэр штатининг Уилмингтон шаҳридаги сайлов участкасига ташриф буюрди. Айнан шу шаҳарда давлат раҳбарининг шахсий қароргоҳи жойлашган.
Байден сайлов участкасига кираверишда навбатда турди. Навбати етгач, ёпиқ кабинада овоз берди. У журналистларга ҳеч қандай изоҳ бермади.
АҚШ президентлик сайлови 5 ноябр куни бўлиб ўтади. Унда Демократик партиядан номзод, АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис ва республикачи номзод, собиқ президент Доналд Трамп асосий рақиб бўлиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Мавзуга оид

14:08
Германия ТИВ: АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритади

13:32
“Бу аввалги G7 эмас” — Американинг дўстлари Вашингтон билан божлар масаласида келишувга эришмоқчи

12:13
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади

11:55