Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Мисрнинг Investia Venture Capital компанияси асосчиси ва раҳбари Самир ал-Алайли, Landmark Development компанияси раиси Аҳмад Саббур билан учрашув ўтказди.
Фото: Дунё
Суҳбат давомида Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Тошкент вилоятининг туризм салоҳиятини юксалтиришга оид қурилиш-бунёдкорлик лойиҳаларида мисрлик инвесторларнинг иштироки, улар томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар тақдимотлари ва таклифлар кўриб чиқилди.
Учрашув якунида ушбу таклифлар юзасидан фикр алмашиш ва уларни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида яқин кунларда Тошкент вилояти ҳокимлиги масъуллари билан онлайн музокаралар ўтказишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
14:56 / 22.05.2025
Москва чет элликларни урушга қандай жалб қилмоқда? Фуқаролигини йўқотган мисрлик ёлланма аскар ҳикояси
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
15:41 / 19.05.2025