Икки туманда 966 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди
Андижон вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда.

Фото: Ўзэнергоинспекция
“Ўзэнергоинспекция” маълум қилишича, Балиқчи туманида фаолият юритувчи “Т.Т.” МЧЖ масъул шахслари тўғридан тўғри тармоққа улаб, 630 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.
Шунингдек, Андижон тумани “Б.Ч.” ва “О.Р.” хусусий корхоналари масъул шахслари тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, 366 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди

23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди

19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

07:50 / 24.05.2025