Ўзбекистон | 12:12 / 31.12.2024
4289
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Испания тиббий автомашиналарни бирга ишлаб чиқариши мумкин

Ўзбекистон элчиси Фаррух Турснов амалий ташриф билан Испаниянинг Галисия автоном ҳамжамиятида бўлди.

Сафар давомида Галисия автоном ҳамжамияти маъмурияти мутасаддилари ва етакчи компаниялар раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди.

Галисия автоном ҳамжамияти президенти маслаҳатчиси Диего Кальво билан учрашув чоғида испан томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар кўламини юқори баҳолади ва икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга тайёр эканини билдирди. Қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, автомобилсозлик, нефт-кимё, фармацевтика, шунингдек, туризм ва меҳнат миграцияси соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент маслаҳатчиси Галисия Ўзбекистон билан ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини тасдиқлади. Айниқса, Тошкентдан Мадридга тўғридан тўғри авиақатновлар очилишини ҳисобга олган ҳолда мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича келишувга эришилди.

Inditex бош директори Оскар Гарсия билан музокаралар чоғида тўқимачилик саноатида қўшма ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон томони соҳанинг рақобатдош афзалликлари, жумладан, ресурс салоҳияти, преференциялари ва логистика имкониятларини тақдим этди. Ўзбекистондаги замонавий корхоналарга буюртма бериш ва барқарор ишлаб чиқариш технологияларидан фойдаланган ҳолда қувватларни яратиш бўйича тажриба лойиҳаларини ишлаб чиқиш таклиф этилди.

Inditex компанияси раҳбарияти Ўзбекистонда логистикани оптималлаштириш ва ишлаб чиқариш таннархини камайтириш имконини берувчи марказни яратиш орқали етказиб бериш занжирини кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди. Испания томони, шунингдек, Ўзбекистон барқарор тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун истиқболли бозор сифатида қаралишини таъкидлади.

Ўзбекистон элчиси ташриф давомида Rodriguez Lopez Auto компанияси бош директори Хосе Энрике Родригес билан музокара ўтказди. Муҳокаманинг асосий мавзуси Ўзбекистонда шошилинч тиббий ёрдам тизимини ривожлантириш бўлди.

Компания қўшни давлатларга маҳсулот экспорт қилиш имкониятига эга замонавий тиббий автомашиналарни биргаликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга оширишдан манфаатдорлигини билдирди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти